Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорликка доир битим имзоладилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорликка доир битим имзоладилар

Фарғона

Саймўмин Ятимов (Ozodi.org сайти фотоси) ва Ихтиёр Абдуллаев (Uznews.uz сайти фотоси)
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ТДМХҚ) ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати 12 июнь куни Душанбеда ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади, деб хабар беради Avesta агентлиги тожик махсус хизматлари матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги ўзбек махсус хизматлари делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди. Абдуллаевни ТДМХҚ раиси Саймўмин Ятимов қабул қилди. Икки ташкилот раҳбарлари терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилдилар. Ташриф давомида ДХХ раисининг Роғун ГЭС қурилишига ташриф буюриши режалаштирилган.

Бундан аввал, 10 июнь куни Саймўмин Ятимов Покистонга сафар қилиб, у ерда мамлкат бош вазирининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Носир Хон Жанжуа, армия қўмондони Қамар Бажва ва бошқа расмий мулозимлар билан музокаралар олиб борган. Май ойида эса Ятимов Қобулда мутасадди раҳбарлар билан чегарани мустаҳкамлаш, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши биргаликда кураш олиб бориш бўйича музокаралар олиб борган.

Сўнгги 25 йил ичида Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатларининг хавфсизлик ташкилотлари ўртасида деярли алоқалар бўлмаган, улар бирор марта қўшма операциялар ўтказмаган. Вазият барча соҳаларда ўзбек-тожик алоқаларининг тикланишидан сўнг тубдан ўзгара бошлади. Март ойида ўзбек ҳукумати Тожикистонга ўз ватанида жиноят содир этганликда айблаётган фуқарони топширган.

2018 йил март ойида Тошкентда икки мамлакат махсус хизматлари биргаликда терроризм, ноқонуний наркотик моддалар ва қуроллар савдосига қарши курашга келишиб олдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский