Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Москвадан Тошкентга S7 Airlines самолётлари парвоз қилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Москвадан Тошкентга S7 Airlines самолётлари парвоз қилади

Фарғона

S7 самолёти. Ken Fielding фотоси, Wikipedia.org сайтидан олинди
Россиянинг «Сибирь» (S7 Airlines) авиакомпанияси август ойидан бошлаб Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича авиапарвозларни бошлайди. Бу ҳақда Travel.ru хабар беради.

Рейслар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади, октябрь ойидан бошлаб эса пайшанба ва якшанба кунлари ҳам парвозлар бўлади. Учиш Москванинг Домодедово аэропортидан эрталабки соат 5.30 дан амалга оширилади ва соат 11.30 да самолёт Тошкентга қўнади. Қайтиш парвози соат 13.00 да Тошкентдан бошланиб, Москвага қўниш соат 15.20 да амалга ошилади.

Линияда асосан Airbus A320 (айрим рейсларга Airbus A319 самолёти мўлжалланган) самолётлари парвоз қилади. Компания сайтида чипталар сотуви ҳали бошланмаган, лекин айрим саналар реклама сифатида ҳозирдан аён. Бир томонга чипта нархи $150 дан бошланади.

Авваллари S7 Москвадан Урганчга, Новосибирскдан – Тошкент ва Фарғонага парвозлар уюштирганди. Апрель ойида компания Москва-Самарқанд йўналиши бўйича рейслар очганди.

Бугунги кунда Ўзбекистондан РФ га фақат «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси парвозлар уюштиради. Россиядан эса — «Аэрофлот», UTair, S7 Airlines, Ural Airlines, «Россия», Nordwind компаниялари авиарейсларни йўлга қўйган. Июнь ойининг бошида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсларни очгани маълум бўлганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский