Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ишчи мигрантлар $2400 га суғурта қилинади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ишчи мигрантлар $2400 га суғурта қилинади

Фарғона

“Мир” картаси. Proufu.ru сайти фотоси
Россияда ишлайдиган ўзбекистонлик ишчи мигрантларга «Мир» картаси ва 150 минг рубль ($2400)дан иборат махсус дастур тақдим этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлигининг расмий сайтида хабар берилган.

Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг МДҲ молиявий банк кенгаши (МБК) вакиллари билан бўлган учрашувида мазкур дастур муҳокама қилинди. Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий, технология, шунингдек, бозор суғуртаси соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

«Мигрантларни молиявий-ижтимоий қўллаб қувватлаш учун турли суғурта дастурлари кўзда тутилган, жумладан, мигрантнинг Россияга келиши билан унга 150 минг рублли тиббий суғуртани ўз ичига олган «Мир» картаси очилади. Дастурлар Ўзбекистон банклари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Шунингдек, мигрантлар учун ахборот марказлари ташкил этилади», - деди МБК президенти, «Солидарность» тижорат банки директорлар кенгашининг раиси Вадим Кумин.

Бу дастур мигрантлар учун нега пулга тушиши ҳозирча номаълум.

Ҳозирги пайтда Россияда меҳнат фаолиятини юритмоқчи бўлган мигрант ихтиёрий тиббий суғурта (ДМС)га эга бўлиши керак. Бусиз у РФ ҳудудида ишлай олмайди. Патент олишда расмийлаштириладиган мазкур тиббий суғуртанинг нархи 4000 рублни ташкил этади.

Ҳисобларга кўра, 32 миллионли аҳолига эга Ўзбекистон ташқарисида 3 миллион одам (ишга яроқли одамларнинг деярли учдан бир қисми) меҳнат қилади. Улардан таҳминан 1,7 миллиони Россияда ишлайдилар.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти бўлганидан кейин ўзбек ҳукуматининг меҳнат мигрантларига муносабати буткул ижобий томонга ўзгарди. Ташқи меҳнат миграция агентлигида қайддан ўтган мигрантлар учун 1 апрелдан бошлаб темир йўл ва авиа чипталар учун 20 фоизли чегирма тақдим этила бошланди. Шунингдек, ҳукумат четга ишлагани кетаётган фуқаролар учун йилда бир марта чипта учун 300 минг сўм ($37) ёрдам пули берадиган бўлди. Меҳнат вазирлиги чет эллардаги бўш иш ўринлари ҳақида эълонларни фаол чоп этмоқда, мамлакатда четга чиқиб меҳнат қиладиган фуқароларга ёрдам берадиган марказлар очилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский