Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
ОАВ Самарқанд вилояти ҳокимини истеъфога чиқарди — ИА «Фергана» — мобильная версия

ОАВ Самарқанд вилояти ҳокимини истеъфога чиқарди

Фарғона

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ишлан олинган. Бу ҳақда 12 июль куни Kun.uz ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди. Лекин маълумот расман тасдиқланмаган.

Нашр маълумотига кўра, 2016 йил декабрдан Сурхондарё вилоятини бошқариб келган Эркинжон Турдимов ҳоким курсисига ўтирган.


Туробжон Жўраев ва Эркинжон Турдимов. Kun.uz сайти фотоси

Сурҳондарё вилоятига Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Баҳодир Пўлатов ҳоким этиб тайинланган.

Туробжон Жўраевнинг ишдан кетиш сабаби келтирилмаган. Бундан олдин Тошкентнинг Citizen нашрида Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимлари, уларнинг учта ўринбосарлари коррупция туфайли қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Нашрга кўра, маҳаллий ҳокимят вакиллари қурилишга рухсат бериш учун пора талаб қилганлар. Лекин орадан бир ярим соат ўтиб, ушбу маълумот сайтдан олиб ташланади. Мазкур нашрнинг бош муҳаррири Дарина Солод Facebookдаги саҳифасида бу иш “компания муассисларидан бири”нинг илтимосига кўра амалга оширилганини ёзади. Олиб ташланган мақола скриншоти фақат Facebook Солодда мавжуд. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу хабарнинг олиб ташланганини ҳуқуқ-тартибот органлари ва амалдорлар ўртасида савдо бошлангани таҳмини билан изоҳлайдилар.

Самарқанд вилояти ҳокими ва унинг икки ўринбосари, шаҳар ҳокими ва унинг қурилиш бўйича ўринбосарининг қўлга олиниши ҳақида Мурат Сарсенов ўзининг Facebookдаги саҳифасида “Самарқанддаги ўнлаб ҳар хил манбалардан келган тасдиқланмаган маълумотларга” асосланиб хабар беради. Унинг маълумотига кўра, бу воқеа 11 июль куни содир бўлган, бунга қадар эса “айрим қурилиш ташкилотлари раҳбарлари мамлакатдан жуфтакни ростлаб қолганлар”. Кейинчалик унинг манбалари ҳоким қўлга олинмагани, Тошкентга кўрсатма бериш учун чақирилганини маълум қилади.

“Daryo” интернет нашри “интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган янгилик” тасдиқланмаганини ёзиб, ушбу хабарни инкор қилади. Самарқанд ҳокимияти ушбу воқеаларни инкор қилади. Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хизматлар бўйича ўринбосари Бобур Элмуродов бошлиқ “ишлаётгани”ни тасдиқлайди.

Самарқад вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ҳоким ва унинг ўринбосарлари қўлга олингани ҳақида бирорта маълумот йўқлигини айтиб, “амалдаги қонунчиликка кўра, ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жарима солиниши”ни эслатиб ўтади. «Биз албатта бу ишларни ким қилганини аниқлаймиз. Ҳозиргача бирорта ҳуқуқ-тартибот органи бу вазиятни тасдиқламади», - деб огоҳлантириш беради ИИВ.

Президент Шавкат Мирзиёев тасвиясига кўра, Туробжон Жўраев 2017 йил июнь ойида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланади. 2018 йил март ойида Жўраев Миллий хавфсизлик хизмати “қора рўйхати”да бўлиб, хорижда юрган одамларни жиноий таъкиблардан халос қилишга ваъда беради. Бироқ, у ваъдасининг устидан чиқмайди. Ватанига қайтган самарқандлик аёл қўлга олинади. Фурқат Раҳимов 2017 йил январь ойида Самарқанд ҳокими этиб тайинланади. Аввали у Самарқанд вилояти Булунғур туманига раҳбарлик қилган.

Июнь ойи бошида ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқандда ЮНЕСКО ҳимоясидаги биноларнинг бузилаётганига доир маълумот кенг жамоатчиликнинг норозилигига учраганди. Маълумотни текшириш учун республика Маданият вазирлиги Самарқандга ишчи гуруҳини юборади. Ишчи гуруҳи шаҳарнинг турли қисмларида 25 та қонун бузилиши ҳолатини аниқлайди. Шундан сўнг Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов 2018 йил сўнггига қадар қурилиш ишларини тўхтатиш ва шаҳарнинг янги бош режасини ишлаб чиқиш борасида топшириқ олади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский