Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Тошкентда болаларни чет элга олиб чиқиш тартиби енгиллаштирилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Тошкентда болаларни чет элга олиб чиқиш тартиби енгиллаштирилди

Фарғона

Kommersant.uz сайти фотоси
Тошкентда болаларни Ўзбекистондан четга олиб чиқишга доир ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари енгиллаштирилди. Бу ҳақда 11 июль куни Тошкент ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси хабар беради.

Бугунги кунга қадар вояга етмаган фарзандни чет элга олиб чиқиш аризасини туман, шаҳар маориф бошқармаси, мактаб ва бошқа ўқув даргоҳлари тасдиқлашлари керак эди. Эндиликда рухсатни маориф идорасига бормасдан мактабнинг ўзида олиш мумкин. Хабарда мазкур ўзгаришлар пойтахтдан ташқари бутун республика бўйлаб амал қилиши ёки амал қилинмаслигига доир аниқлик киритилмаган.

Авваллари одамлар маориф тизими орқали рухсатнома олиш икки хафтага чўзилиши тўғрисида шикоят қилардилар. Болага ўқув даври ва таътил кунлари ҳам рухсат беришмаслиги мумкин эди. Бунга нисбатан ота-оналар «мазкур қоидалар вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш ва давлат миллий дастурига биноан узлуксиз таълим олиши» мақсадида жорий этилгани жавобини олардилар.

Ўқув муассасидан олинадиган анкетадан ташқари, болани Ўзбекистондан четга олиб чиқиш учун боиметрик чет эл паспорти ҳам талаб этилади. Паспортни расмийлаштириш учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома, 35х45 мм хамждаги фотосурат, шунингдек, давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция талаб қилинади. 16 ёшгача бўлган болага бериладиган паспортга унга ҳамроҳлик қиладиган шахс (агар бу шахс ота-оналардан бири бўлмаса, у ҳолда мазкур шахс ота-оналардан бирининг ёки васийнинг нотариал тасдиқланган розилиги) ҳақида маълумот киритилади. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар мустақил равишда ота-она ёки васий розилиги билан мамлакатни тарк этишлари мумкин.

2017 йилга қадар боланинг ота-онадан бири билан сафарга чиқиши учун иккинчисининг розилиги талаб қилинарди. Кейинчалик бу талаб бекор қилинди. Лекин бола мамлакатдан ташқарига доимий яшаш учун олиб кетиладиган бўлса, бу ерда аввалгидек ҳам отанинг, ҳам онанинг розилиги керак бўлади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский