Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
ОАВ Ўзбекистон ИИВ Пост-патруль хизмати бошлиғининг ўлдирилишига доир маълумотларни ёзади — ИА «Фергана» — мобильная версия

ОАВ Ўзбекистон ИИВ Пост-патруль хизмати бошлиғининг ўлдирилишига доир маълумотларни ёзади

Фарғона

Дилшод Акрамов. Ozodlik.org сайти видеоёзувидан лавҳа
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг бошлиғи Дилшод Акрамов ички ишлар органи ходими томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ва ИИВдаги манбаларига таянган ҳолда «AsiaTerra» ва «Озодлик» хабар беради.

«AsiaTerra» маълумотига кўра, собиқ Тошкент милиция бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбоновнинг ёрдамчиси Рустам исмли йигит Акрамовнинг қотили ҳисобланади. Айтишларича, Акрамов Рустамни шантаж қилган. Тергов органлари бу воқеа нима юзасидан содир бўлганини текширмоқда.

Қотиллик ўта шавқатсизлик билан содир этилгани аниқланмоқда. Ақрамовга 16 марта пичоқдан қаттиқ зарбалар берилган. Жиноят изини йўқотиш учун қотил жасадни бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлади, лекин бунга улгурмайди. Тез орада қотил ППХ ходимлари томонидан қўлга олинади.

«Озодлик» радиосининг маълумотларига кўра, Ақрамовнинг қотили унинг қўл остидагилардан бири бўлган. Акрамовнинг қариндошиман деб ўзини таништирган одамнинг сўзларига биноан, жиноятчи дастлаб Акрамов юзига кислота сепиб юборади ва шундан сўнг пичоқ билан зарбалар беришни бошлайди. Олишув пайтида қотил ҳам Акрамов томонидан жароҳатланади. Ўтказилган тезкор қидирув ишлари натижасида қотил тезда қўлга олинади. Лекин жиноятчи касалхонанинг юқори қавати ойнасидан ўзини пастга ташлаб ўз жонига қасд қилади.

Подполковник Дилшод Акрамов ўз хизмат хонасида 4 август куни ўлик ҳолатда топилади. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан республика Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шавқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2 август куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Мажбурий ижро бюросининг раҳбари Баҳром Жўраев Тошкентдаги шифохонада оламдан ўтади. Маълум бўлишича, май ойида унга ишдан бўшатилган ходим пичоқ билан зарбалар берган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский