Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Урганч аэропорти 10 августдан Россиядан рейсларни қабул қила бошлайди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Урганч аэропорти 10 августдан Россиядан рейсларни қабул қила бошлайди

Фарғона

Урганч халқаро аэропорти. Ugcuzb.com сайти фотоси
Урганч халқаро аэропорти 8 август куни очилади ва 10 августдан бошлаб Россиядан авиарейсларни қабул қила бошлайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпания сайтида хабар берилган.

«2018 йил 8 августдан “Урганч” халқаро аэропорти маҳаллий йўналишлар бўйича рейсларни қабул қила бошлайди. “Урганч” аэропортидан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига 2018 йил 10 августидан парвозлар уюштирилади», - дейилади хабарда.

Урганч аэропорти 16 июль куни ўта иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли юзага келган техник сабабларга кўра вақтинча ёпилган эди. Рейслар Бухоро ва Нукус шаҳарларига кўчирилди. Gismeteo маълумотига кўра, у кунлар Урганчдан иссиқлик +45 даражада бўлган. Ҳозирда шаҳардаги ҳаво ҳарорати +39 даража атрофида.

«Урганч» аэропорти халқаро мақомга эга ва унинг имконияти - соатига 300 нафар йўловчини қабул қила олиши билан белгиланади. 2018 йил июнда у «МДҲга аъзо давлатлар ичида йилнинг энг яхши аэропорти» танловининг ғолиби бўлди. «Аэропорт» ассоциацияси томонидан ўтказиладиган ушбу йиллик танловда Урганч 2012 йилдан бери иштирок этиб келади. Урганч аэропорти 2012 йилдан 2014 йилгача– «Ишлаб чиқаришга қўшган катта ҳиссаси», 2015 йили – «МДҲга аъзо давлатлар ичидаги энг яхши аэропорт», 2016 йили – «Жадаллик билан ривожланаётган аэропорт» ва «Туризм ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» номинацияларининг ғолиби ҳисобланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский