Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Талаба Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасига тайинланди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Талаба Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасига тайинланди

Фарғона

Саидакбархон Акбаров. Uzbektourism.uz сайти фотоси
Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва смарт туризмни жорий қилиш бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Акбаров бизнес бошқарув факультетининг тўртинчи курсига ўтган. У 29 июль куни пойтахтнинг Олмазор туманида ўтказилган мажлисда туризмни ривожлантириш билан боғлиқ ўз таклифлари билан президент эътибори тортди. Шавкат Мирзиёев ҳазиломуз унга вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилди ва мана шундай инсонларга катта эҳтиёж борлигини таъкидлади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, Акбаров тадбиркорлик тажрибасига эга. У 2013 йилдан 2018 йилгача ўқув марказлари тармоғини бошқарган, Ислом Тараққиёт Банки фондидан сармояларни жалб қилиш бўйича танловда онлайн-таълим дастури билан иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Акбаровнинг лавозими ҳали тасдиқланмаган. Бундай лавозим президент томонидан «Ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғояларни тадбиқ этиш ва туризм соҳасида таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги қарор тасдиқланганидан кейин пайдо бўлади. Қарор матни 8 август куни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, Ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғояларни тадбиқ этиш ва туризм соҳасида таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича раис ўринбосарлиги лавозимининг ташкил этилиши билан Туризм қўмитасидаги штатлар сони ўн битта сонга кўпаяди. Янги ўринбосар Қўмита тизимида инновация бошқаруви, таълим хизматларини такомиллаштириш ва ёшлар туризмини ривожлантириш ишлари билан шуғулланади. Бундан ташқари, у Туризм соҳасидаги инновация маркази ва Халқаро “Ипак йўли” сайёҳлик университетининг ахборот технологиялари марказини бошқаради.

Шавкат Мирзиёев доимо вазирлик ва идоралардаги муҳим лавозимларга “Ватанини севадиган, халқ ва давлат манфаатини кўзлайдиган ёшлар”дан тайинлаш зарурлигини таъкидлаб келади. Унинг таклифи билан 2017 йил Тошкентдаги Сингапур институтининг битирувчиси, 23 ёшли Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Алишер ҳам мажлисда ўз ғоялари билан президент назарига тушганди. Шу билан бир пайтда Турин политехника институтини тамомлаган, 25 ёшли Олимжон Тўйчиев Ўзбекистон фанлар ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасига тайинлангани маълум бўлди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский