Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Қутқарувчилар Москва дарёси ҳавзасида чўкаётган ўзбекистонликларни қутқардилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Қутқарувчилар Москва дарёси ҳавзасида чўкаётган ўзбекистонликларни қутқардилар

Фарғона

360tv.ru сайти фотоси
14 август куни москвалик қутқарувчилар «Москворецкий» ҳиёбонида жойлашган Москва дарёси ҳавзаси ҳисобланмиш «Кировская пойма»да сувга чўкаётган уч нафар ўзбекистонликларни қутқариб олдилар. Фуқаро мудофааси, фавқулодда ҳолат ва ёнғин хавфсизлиги департаментининг матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу воқеа қидирув-қутқарув зонасидан 400 метр, соҳилдан 20 метрли олисликда содир бўлган.

Москва шаҳри қидирув-қутқарув хизматининг қутқарувчилари сувда чўкаётган 40, 39 ва 21 ёшли ўзбекистонликларни қутқариб олганлар. “360” каналининг хабарига кўра, эркаклар Москва дарёсида болаларнинг ишириладиган тимсоҳ қўғирчоғи, сув матраси ва ҳалқада чўмилмоқчи бўлганлар ва чўка бошлаганлар.

Вахтадаги кузатувчи чўкаётган одамларни кўриб қолади ва қутқарувчилар бир неча дақиқада катерда етиб бориб, уларни сувдан чиқариб оладилар. Станцияга олиб келингач, ўзбекистонликларга биринчи ёрдам кўрсатади. Эркаклар тиббий ёрдамдан бош тортганларидан сўнг, улар уйларига қўйиб юборилган.

Июль ойида қутқарувчилар Городна дарёси ҳавзаси бўлган Борисов кўлида чўқиб кетган 20 ёшли ўзбекистонлик Мирзохид Насриддиновни сувдан чиқариб оладилар. Ўзбекистоннинг Москвадаги консули Тоҳир Орипов шахсан сув ҳавзаларидаги қидирув-қутқарув хизмати ходимларига миннатдорчилик билдирган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский