Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Хориж компанияси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Хориж компанияси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлди

Фарғона

Олмалиқ комбинатида ишлаб чиқариш жараёни. Расмий сайт фотоси
FI Management Group хориж компанияси Ўзбекистоннинг энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлмиш – Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг (ОТМК) давлат ҳиссасидаги ишончли бошқарувчиси мақомига эга бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» ОТМК матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар беради.

Корхонанинг янги менежери олдига инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш, юқори қўшимча қийматдаги экспортни ошириш, импорт ҳаражатларини камайтириш ва маҳсулот таннархини тушириш каби вазифалар қўйилган.

Ҳозирги пайтда ОТМКдаги давлат ҳиссаси 97,53 фоизни ташкил этади, фақат 2,47 фоиз акция жисмоний ва юридик шахсларга тегишли. Корхонанинг устав фонди 90.988.738 дона қимматбаҳо қоғозга бўлинган ва улар 356 млрд сўмдан ($45 млн.дан кўпроқ) ортиқ баҳоланган.

Комбинат ҳар куни 31 млн кубометр тоғ уюмини қазиб чиқаради ва ундан 15 хил кимёвий элементларни ажратиб олади. Олмалиқ комбинатининг тайёр маҳсулотлари сафига - мис (катодлар), мис трубалари, ўтказгичлар, цинк, металли кадмий, куйдирилган молибден саноат маҳсулоти, перранат аммония, техникавий селен ва теллур, портландцемент ва бошқа маҳсулотлар киради. Сотилаётган маҳсулотларнинг анчагина қисмини мис, олтин ва кумуш ташкил этади.

Ўзбекистон Молия вазирлиги прогнозларига кўра, ОТМК «Ўзтрансгаз» ва Навоий тоғ- металлургия комбинати билан биргаликда республикадаги энг катта солиқ тўлайдиган учта корхонани ташкил этади. Мазкур корхоналар 2018 йилги жами солиқ тушумининг учдан бирини қоплаши кутилмоқда.

Биринчи август куни «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати»ни ўн йилдан бери бошқариб келган Александр Фарманов ўз лавозимини тарк этгани ва унинг ўрнига Абдулла Ҳурсанов раҳбар этиб тайинлангани маълум бўлди. Бунга қадар Ҳурсанов Ўзбекистон металлургия комбинатининг бош директори вазифасида ишлаган. Ўтган йили президент Шавкат Мирзиёев қарорига кўра, SFI Management Group комбинат устидан назоратини ўрнатди. У устав капиталининг 74,1 фоизи билан давлат ҳиссасидаги ишончли бошқарувчиси мақомини қўлга киритди.

Аввали, мазкур хориж компанияси 80 фоизли ҳисса билан “Пахтакор” футбол клуби акцияларини сотиб олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Лекин SFI Management Groupга “Пахтакор”га таалуқли бино ва иншоатларни капитал ремонт қилиш билан боғлиқ 200 млрд сўмли (таҳминан - $26 млн) инвестиция лойиҳаларини амалга оширгандан кейингина клуб акцияларига эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.

SFI Management Group компанияси 2017 йили ташкил этилган. Компания сайтида унинг хориж ташкилоти экани ёзилган, лекин унинг расмий рўйхатдан ўтган жойи кўрсатилмаган. Компания ишлаб чиқариш ва инвестиция жараёнлари бошқарувига халқаро стандартларни жорий этишга йўналтирилган лойиҳаларни малга ошириш билан шуғулланади. Россия ОАВ маълумотларига кўра, компания ўзбекистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиевга тегишлидир.

Сўз ўрнида: “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати”даги SFI Management Group кузатув кенгаши раиси, шунингдек “Пахтакор” ФК президенти Бобур Қобулович Шодиев ҳисобланади. У Фаттоҳ Шодиевнинг жияни бўлиши мумкин (миллиардернинг Қобул Шодиев деган акаси бор). Forbes журналининг маълумотларига кўра, Бобур Шодиевнинг маблағи $1,9 млрд иборат.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский