Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон банклари ярим йил ичида аҳолидан бир миллиарддан кўпроқ АҚШ долларини сотиб олган — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон банклари ярим йил ичида аҳолидан бир миллиарддан кўпроқ АҚШ долларини сотиб олган

Фарғона

2018 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон банклари аҳолидан $1,288 млрд сотиб олган. Йилнинг биринчи кварталига ($420 млн) қараганда, иккинчи кварталида бу миқдор икки баробарга ($868 млн) ошган, деб хабар беради Ўзбекистон Марказий банки.


Жисмоний шахслардан сотиб олинган валюта миқдори ва трансчегара-вий пул ўтказмалари. Kun.uz сайти диаграммаси

Таҳлилчилар аҳоли кўпроқ хориж валютасини сотиб олаётганини миллий валюта курсининг мустаҳкамланиши ва трансчегаравий пул ўтказмалари миқдорининг ошганлиги билан изоҳлайдилар. Жорий йилнинг биринчи кварталида халқаро пул ўтказиш тизимлари орқали Ўзбекистонга $950 млн, иккинчи кварталда — $1,355 млрд кириб келган.

Иккинчидан, валюта алмаштириш жараёнлари нақд пулга эҳтиёжни оширган. Шу йилнинг январь-март ойларида нақд пул айланмаси 1,2 трлн сўм ($152 млн) миқдорида бўлган бўлса, иккинчи кварталда бу кўрсатгич - 3,4 трлн сўмни ($430 млн) ташкил этган.

2018 йилнинг олти ойи мобайнида банк карталаридан нақд пулларни ечиш операциялари кўпайган. Ўзбекистонликларнинг товар ва хизматлар учун миллий валютадаги тўловлари уч баробарга ошган. Бу аҳоли орасида нақд пул асосий тўлов инструменти бўлиб қолаётганини англатади. Лекин шунга қарамасдан МБ аҳолининг омонат пуллари январь ойида 1,6 трлн сўмни ($202,5 млн) ташкил этган бўлса, июнда бу кўрсатгич 1,8 трлн сўмгача ($228 млн) кўпайганини маълум қилади. Бу одамларнинг хоҳлаган пайт банкоматлардан пулларини ечиб олишга ишончи комил эканидан дарак беради.

Бундан ташқари, Марказий банк маълумотларига кўра, аҳолига қулайлик яратиш учун кўпроқ йирик номиналдаги банкнотлар чиқарилмоқда, майда купюралар аста- секинлик билан муомаладан чиқариб ташланмоқда. 1 июль ҳолатига кўра 5000 сўмлик купюра аҳоли ўртасида энг қулай пул ҳисобланади. Шунингдек, 10 000 ва 50 000 сўмлик купюраларнинг муомалага мойиллиги аниқланган. 500 сўмдан паст бўлган купюралар йўқолиб бормоқда.

Июнь ойида Марказий банк пул айланмаси кескин ортганини қайд этган. 1 июнь холатига кўра, муомалада 20 трлн сўмдан ($2,5 млрд) ортиқ нақд пуллар бўлган ва бу миқдор ўтган ойга нисбатан 1,4 трлн сўмга ($175 млн) кўпайганини кўрсатади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский