Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолёти Москва аэропортида бузилиб қолди — ИА «Фергана» — мобильная версия

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолёти Москва аэропортида бузилиб қолди

Фарғона

“Домодедово” аэропортидаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти. Airlines-inform.ru сайти фотоси
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли самолёт борт электроникасидаги носозлик туфайли Москванинг «Домодедово» аэропортидан Тошкентга уча олмаган. Бу ҳақда Facebookдаги «Жамоатчилик назорати» гуруҳи хабар беради.

“Домодедово” аэропортидаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти. Airlines-inform.ru сайти фотоси

Хабарда айтилишича, самолёт 19 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:45 да учиши керак бўлган, лекин учувчилар борт электроникасини ёқа олмаганлар. Энди рейс 13 соатлик кечикиш билан 20 август куни соат 13.00 да амалга оширилиши мумкин.

Постда ёзилишича, қисман йўловчилар ҳанузгача кутиш залида ўтирибдилар, улар меҳмонхонага жойлаштирилмаган. Лекин айрим йўловчилар бизнес-залдан ўрин олганлар.

Янгиликдаги изоҳлардан бирида яқинда Тошкентдан учиб келган самолёт борт компьютери учун керакли эҳтиёж қисмини олиб келгани айтилади. Йўловчиларга орадан саккиз соат ўтгандан кейингина эрталаб 7 да нонушта таклиф қилинган.

«Компания вакиллари дастлаб саволларга қўпол равишда жавоб бердилар, кейин пассажирлардан аэропорт биносини тарк этишни сўрадилар. Қария ва болалар меҳмонхонага жойлаштирилди, қолганлар кутиш залида самолёт таъмирланиши кутиб ўтирибдилар. Сервисга гап бўлиши мумкин эмас)))», – дейди изоҳчилардан бири.

Бундан аввал, август ойи бошида Тошкент аэропортига қўнаётган пайт «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига қарашли Стамбул-Тошкент рейси бўйича учаётган Boeing 767 самолётининг тормоз тизими ишламай қолганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский