Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистонда шаҳарлараро етти хонали телефон рақамлари бекор қилинади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистонда шаҳарлараро етти хонали телефон рақамлари бекор қилинади

Фарғона

Stockarch.com сайти фотоси
Ўзбекистонда 2018 йил сўнггига қадар етти хонали шаҳарлараро телефон алоқалари тўққиз хонали рақамларга ўтказилади. Абонентлар ўз шаҳарларидаги қўнғироқлар учун қанча пул бўласалар, шунча миқдорда мамлакатнинг бошқа ўлкалари билан бўладиган алоқаларга ҳақ тўлайдилар, деб хабар беради республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати.

Бу ердаги энг муҳим ўзгариш шундан иборатки, абонентлар қўнғироқ қилганда оператор коди ёки вилоят кодини қўшиб терадилар. Вазирликнинг таъкидлашича, тўққизтали рақамга ўтиш тармоқлар хажмини кенгайтириб, провайдер ва операторларнинг бошқа хизматлар кўрсатишига имкон яратади.

Лекин фавқулодда ҳолатдаги рақамлар ўзгармай қолган: 101 – ўт ўчириш хизмати, 102 – милиция, 103 – тез тиббий ёрдам, 104 – газ хизмати, 105 – қутқарувчилар хизмати. Шунингдек, хориждан Ўзбекистонга қўнғироқ қилиш формати ҳам сақлаб қолинган: +998 АВ ХХХХХХХ. Фақат EAST TELECOM, BUZTON, SARKOR TELEKOM ва SHARQ TELEKOM провайдерлари учун янги код жорий қилинади.

Ўзбекистонда тўққиз хонали рақамларнинг жорий қилиниши абонентлар сони кўпайиб кетгани билан изоҳланади. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда мобиль ва симли телефон алоқа фойдаланувчилари сони 22 миллион одамдан ортиб кетган. “Халқаро электралоқалари уюшмаси тавсияларига кўра, бу ерда кўп рақамли тизимга ўтиш маъқул кўрилади. Масалан, Хитойда 11 хонали, АҚШ ва кўплаб Европа мамлакатларида 10 хонали, Россияда 7 ва 8 хонали телефон рақамлари тизимидан фойдаланилади”, – дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда бундан 10 йил аввал мана шундай техник ислоҳотлар ўтказилганди. 2007 йил сентябрда Тошкентда “Ўзбектелеком” компанияси олти хонали рақамларни етти хонали автомат телефон станцияларига (АТС) ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойидан «Ўзбектелеком» мамлакат ичидаги абонент тўловини ўртача 30 фоизга, хорижга бўладиган қўнғироқлар нархини 70 фоизга оширган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский