Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Бир неча талаба қизлар ҳижобни тарк этишдан бош тортганлари учун Тошкентда Халқаро Ислом академиясидан ҳайдалдилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Бир неча талаба қизлар ҳижобни тарк этишдан бош тортганлари учун Тошкентда Халқаро Ислом академиясидан ҳайдалдилар

Фарғона

Халқаро Ислом ака-демияси. Norma.uz сайти фотоси
Тошкент Халқаро Ислом академиясининг тўрт нафар талаба қизлари олий таълим муассасаси ҳудудида ҳижобда юрганлари учун ўқишдан ҳайдалдилар. Яна 60 нафар қизлар ҳайдалиш арафасида, дея хабар беради BBC радиосининг ўзбек таҳририяти.

Академияда жами 124 нафар қизлар таҳсил оладилар, уларнинг тенг ярми ҳижобни тарк этишга ва ўрнига парик ёки дўппи кийиб юришга рози бўлдилар. Қизиғи шундаки, ОТМ қоидаларига кўра, қизларнинг ҳатто бўйнини шарф билан ёпиб олишига рухсат берилмайди.

Ҳижобни тарк этишни истамаган қизлар билан академия раҳбарияти “тушунтириш ишлари” олиб бориб, уларни ўқишдан ҳайдаймиз дея қўрқитишмоқда. Баъзи қизлар ётоқхонадан ҳайдалди. Ўқишдан ҳайдалган қизларнинг ота-оналари уйига ҳокимият вакиллари ва ички ишлар органлари вакиллари келиб босим ўтказишмоқда.

Халқаро Ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ўқитувчилар ўртасида ҳам ҳижобга қарши кураш бошлаб юборди. У шунингдек, ОТМ ҳудудида номоз ўқишни тақиқлаб қўйди. ОТМ ходимларидан бирининг исми ошкор этилмаслик шарти билан айтишича, тажрибали мутахассислар ўз норозиликларини намойиш этиш мақсадида ишдан бўшаб кетишмоқчи, бироқ ректорат уларга агар ишдан бўшаб кетсалар, бошқа ҳеч қайси жойдан иш топа олмайсиз, дея таҳдид қилмоқда. Суҳбатдошга кўра, ҳижобдаги баъзи педагоглар ўз ҳисобидан таътилга чиқиб, дарсларга қатнашмай қўйдилар.

Шу билан бирга, Тошкент Ислом университетини 2006-2007 йилларда бошқарган Ёвқочев университетга ҳижоб ва номознинг душманлари сифатида танилган олдинги ўқитувчилар жамоасини қайтармоқда.

Тошкент Ислом университети базасида Халқаро Ислом академиясини тузиш тўғрисидаги фармон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 16 апрель куни имзоланган. Муассаса Ислом тарихи, Ислом ҳуқуқи, ақида, тавассуф, Ислом иқтисодиёти ва молия, шунингдек, чет тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва немис) соҳасида малакали кадрлар тайёрлашга ихтисослашган.

Шуҳрат Ёвқочев Халқаро Ислом академиясини тузилган вақтдан бери бошқариб келган Неъматулла Ибрагимов ўрнига 2018 йил 28 август куни ректор этиб тайинланган. Ёвқочев 2004-2005 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институни бошқариб келган, кейинчалик президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский