Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ва Тошкент прокурори ўринбосари Мирағлам Мирзаев устидан суд жараёни бошланди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ва Тошкент прокурори ўринбосари Мирағлам Мирзаев устидан суд жараёни бошланди

Фарғона

Рашид Қодиров. Prokuratura.uz сайти фотоси
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юну-собод туман суди 12 сентябрь куни собиқ Ўзбекистон Бош прокурори 66 ёшли Рашид Қодиров ва унинг шериги, собиқ Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари 68 ёшли Мирағлам Мирзаевлар иши устидан суд жараёнини бошлади, деб хабар беради Eltuz.com туман су-дидаги манбасига таянган ҳолда.

Кузатувчилар ушбу суд жараёнидан жиноий иш тафсилотларини кутиб қоладилар, зеро ҳукумат собиқ Бош прокурор қандай жиноятларга қўл урганини оммага ошкор қилишни бир неча бор ваъда қилганди.

Май ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев яқин ойларда Қодиров миллий телевидение орқали ўз қилмишларини гапириб беради, деган эди. Лекин бу нарса ҳозирча амалга оширилгани йўқ. Июнда Бош прокурор Отабек Муродов Сенатдаги чиқишида тергов сирларига таянган ҳолда жиноят тафсилотларини гапириб беришдан бош тортганди. Лекин у Қодировнинг давлатга келтирган зарарини қоплаган тақдирда эркинликка чиқиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Рашид Қодиров 2000-2015 йиллари Ўзбекистон Бош прокурори лавозимида ишлаган, ва республиканинг энг бой одамларидан бири саналган. Рашид Қодиров Латвия ва Шарқий Европадаги қатор давлатларда ўз бизнесига эга бўлган.


Мирағлам Мирзаев. “Фарғона”архивидаги фото

2018 йил февралда Рашид Қодиров Тошкентда ҳибсга олинади. У пайт кадрлар тайинлашда Қодировга сўзи ўтолган Мирағлам Мирзаев ҳам қўлга олинади. Мирзаев собиқ МХХ раҳбари Рустам Иноятовнинг қариндоши ҳисобланади. Тошкент прокурорининг ўринбосари бўлган Мирзаев коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш ишларига жавоб берган, лекин амалда 1995 йилдан бери Тошкентнинг тўлақонли, барча нарсага сўзи ўтадиган прокурори бўлган. Айнан Мирзаев 2014 йили биринчи президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани ҳибсга олади. Мирағлам Мирзаевга қўшилиб, унинг турмуш ўртоғи Муҳаббат Ҳасанова (Мирзаева) ва ўғли Абдурашид Мирзаев ҳам қўлга олинган. Мазкур фигурантлар тўғрисида «Ўзбекона қариндош-уруғчилик. Прокурор Мирзаев ва солиқчи Партиевнинг оилавий схемаси» мақоласида батафсил маълумотлар берилган.

Собиқ Бош прокурор иши билан шуғулланаётган терговчилар Қодировга пора беришга мажбур бўлган тадбиркорлардан кўрсатмалар жамлаганлар. Унга кўра, собиқ Бош прокурор улардан ярим миллиард АҚШ доллари миқдорида пора ундириб олган. Рашид Қодировга қарши “Ўғирлик”, “Товламачилик”, “Солиқдан бўйин товлаш”, "Терговга аралашиш" каби айблар қўйилган.

Рашидов иши бўйича яна 24 нафар шахс судда жавоб бериши керак. Улардан бири Алишер Ходиев Испанияда ҳибсга олинган ва август охирида ватанга бориб кўрсатмалар бериш шарти билан қўйиб юборилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский