Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистоннинг Россиядаги собиқ элчиси “Ўзбекнефтегаз” компаниясига раис этиб тайинланди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистоннинг Россиядаги собиқ элчиси “Ўзбекнефтегаз” компаниясига раис этиб тайинланди

Фарғона

Газета.uz сайти фотоси
2016 йилдан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳром Ашрафхонов “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилади “Газета.uz" ҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб.

Аввали ушбу лавозимда Алишер Султонов ишлаган эди. У 2015 йил августидан “Ўзбекнефтгаз” ни бошқариб келган, 2017 йил октябрда республика бош вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бу лавозимда у геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалаларига кураторлик қилиб келган.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг июнида “Ўзбекнефтегаз” раҳбариятини кескин танқид остига олди. Компаниянинг мутасаддилари томонидан соҳага молиявий маблағларни жалб қилиш бўйича яхши иш олиб бормаётгани давлат раҳбарини ғазаблантирди. “Менга бу соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни олиб кирилиши керак. Инвестициялар бўйича ўринбосар тайинланди, бироқ ундан бирорта ҳам таклиф келиб тушмади. Сиз бунинг жиддий масала эканлигини тушунасизми? Қўлингиздан келмаяптими ёки вазифангизни бажаришни истамаяпсизми? Менга ялқовлар керак эмас”, - дея танқид тошларини ёғдирди у Султонов ва унинг ўринбосари Улуғбек Саидовнинг бошига.

Президент компания раҳбарияти билан июнь ойида ўтказган йиғилиш давомида “Ўзбекнефтегаз” масъулияти доирасидаги қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши борасида ўз норозилигини билдирди. Ёқилғи-энергетика комплексидаги саккизта лойиҳа тўхтаб қолгани қайд этилди. “Нега ўзингиз бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб турган ҳолда ҳеч нарса қилмадингиз? Нимани кутиб турибсиз? Ахир пул ишлаб топадиган, янги ишчи ўринларини яратадиган сиз эмасми? Энг катта комплексни сизда. Келиб мен шуғулланишимни кутяпсизми? Нега саккизта лойиҳа бўйича орқада қолинди? Сизга жиддий ҳайфсан эълон қиламан. Агар йилнинг иккинчи ярмида ўзгаришлар бўлмаса, унда қаттиқ жазога тортиласиз. Шахсан сиз. Негаки мен на сизнинг ва на ўринбосарингизнинг ишидан рози эмасман. Шунчалик ҳам бекорчи бўладими...”, - дея қўшиб қўйди президент.

Алишер Султанов 2018 йил 20 август куни бош вазир Абдулла Арипов билан бирга йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқиб қолди. “Газета.uz” хабар беришича, Алишер Султанов авариядан сўнг икки марта Германияда жарроҳлик амалиётини ўтказиб келган, тез кунлар ичида унга терини ўтқазиш бўйича операция ўтказилади.

Баҳром Ашрафхонов (1969 й. т.) — Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (1993 йил) тамомлаган, 1993−1994 йилларда Кентукки университетида (АҚШ) таҳсил олган.

2007 йилдан молия вазири ўринбосари — Молия вазирлиги Ғазначилиги раҳбари бўлиб ишлаган. 2005−2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2004−2005 йилларда — молия вазири ўринбосари, Молия вазирлигининг Суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, 2000−2002 йилларда — мазкур инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 1994−1998 йилларда — AIG Trading Group`нинг Марказий Осиёдаги вакили бўлиб ишлаган. Оиласи, уч нафар фарзанди бор.

“Ўзбекнефтегаз” компанияси нефть ва газ геологик разведкаси, қазиб чиқариш, транспорт қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланади. Бу Ўзбекистондаги энг йирик давлат компанияси саналади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский