Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон Тожикистонга туташ чегараларини миналардан тозалай бошлади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон Тожикистонга туташ чегараларини миналардан тозалай бошлади

Фарғона

Тожик-ўзбек чегараси. News.tjсайти фотоси
Ўзбекистон Панжикент ва Самарқанд йўналишлари бўйлаб Тожикистон билан туташ чегара ҳудудларини миналардан тозалашни бошлади, деб ҳабар беради Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшинлари матбуот хизмати маълумотларига таянган ҳолда «Азия-Плюс» ахборот агентлиги.

Ўзбек сапёрлари ишларига тожик ҳамкасблари ёрдамга келган ва иш бошланидан аввал ўзбек томони миналаштирилган ҳудудлар харитасини тожик томонига тақдим этган. Айнан қайси ва қайча ҳудуд миналаштирилгани махфийлигича қолмоқда. Ҳамкорлик гуруҳи таркибига Тожикистон чегара қўшинлари, мудофаа вазирлиги ва Тожикистон Миллий миналар маркази вакиллари кирган.

1990-йиллар охирида Ўзбекистон ташаббуси билан ўзбек-тожик чегарасининг айрим ҳудудлари миналаштирилган эди. Тошкент бу ишларни тожик ҳудудидан «Ўзбекистон Ислом ҳаракати» жангариларининг кириб келмаслиги билан изоҳлаган ва қўшни республикага миналаштирилган ҳудудлар харитасини бермаганди. Бу борадаги муаммо Ислом Каримов вафотидан сўнг, икки томонлама алоқаларни тикланишидан кейин юз берди. 2018 йил март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи чоғида томонлар чегара ҳудудларини миналардан тозалаш ишларига келишиб олдилар. Гуруҳ апрель ойида тузилди, чегарани миналардан тозалаш ишлари май ойидан бошланиб, 2019 йил охиригача тугатилиши режалаштирилди.

Тожикистон Миллий миналар маркази маълумотларига кўра, кейинги тўққиз йил ичида 374 нафар фуқаро миналар портлаши оқибатида оламдан ўтган ва яна 485 нафари жароҳатланган. Миналардан тозалаш ишларида 20 та одам шикастланган, икки тожик сапёри халок бўлган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский