Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистондаги биринчи АЭС Тўдакўл яқинида қурилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистондаги биринчи АЭС Тўдакўл яқинида қурилади

Фарғона

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигидаги атом электр станцияси (АЭС) Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасида жойлашган Тўдакўл сув омбори яқинида қурилади. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри Ўзбекистон Фанлар академияси Ядровий физика институти директори ўринбосари Илҳом Содиқовга асосланиб хабар беради.


Google Maps харитасидаги Тўдакўл кўли

«Ҳозирда Тўдакўл яқинидаги учта, тўртта жой АЭС қурилиши учун ўрганилмоқда. Сув омборининг шарқий ва ғарбий соҳиллари қурилиш учун танланган. Асосий талаб - АЭС қуриладиган ҳудуд қумли бўлмаслиги, қаттиқ асосга эга бўлиши керак. Ҳудудда геологлар ишлар олиб бормоқдалар, ер ости қатламлари бурғуланиб ўрганилмоқда. Мазкур ишлардан кейингина қурилиш учун аниқ жой танланади», — дейди Содиқов.

Унинг айтишича, аввалига АЭС учун Ўзбекистон бўйлаб 70та майдон, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ташқари Фарғона водийси ҳамда Сурхондарё вилоятидаги нуқталар ўрганилган, шу йилнинг мартида 10та ҳудуд танлаб олинган. Якунда сараланган вариантлар орасидан Тўдакўл кўли варианти маъқул топилган.

Илҳом Содиқов Тўдакўлни АЭС қурилиши учун зарур ресурслар етказиб берилишига энг қулай, хавфсизлик жиҳатидан энг маъқул жой сифатида таърифлайди.

Аввали АЭС Айдаркўл соҳилида қурилиши таҳмин қилинганди. Бу ерда реакторларни совутиш учун сувлар етарли, шунингдек, бу ердан Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятларини арзон электр энергияси билан таъминлаш мумкин эди.

Тошкентда ўтган семинарда бўлажак АЭС макети тақдим этилди. «Росатом-Международная сеть» раҳбари Александр Мертен қурилиш ишларининг бошланиши 19 октябрь кунига, РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифига мўлжалланган бўлиши мумкинлигини айтган.

«Ростатом» вакили энергоблок эксплуатацияси 60 йилга мўлжаллангани ва кейинчалик у яна 20 йилга узайтирилиши мумкинлигини таъкидлаган. Атом электр станцияси қуввати Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 20 фоизини қоплайди.


Ўзбекистонда қуриладиган АЭС макети. Росатом матбуот хизмати иллюстрацияси

Москва ва Тошкент ўтган йил декабрда Ўзбекистонда АЭС қурилиши учун келишиб олди. 2018 йил апрелда тинчлик йўлида атом энергиясидан фойдаланиш ҳукуматлараро келишуви кучга кирди. Ҳужжатда Ўзбекистонда АЭС қурилиши, атом энергетикаси учун кадрлар тайёрлаш, бу борадаги миллий инфратузилмаларни барпо этиш ва ривожлантириш масалалари кўрилган. Сентябрда икки мамлакат Бош вазирлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Ариповлар Ўзбекистонда Россия лойиҳаси асосида Атом электр станциясини қуриш тўғрисида ҳукуматлараро битимни имзоладилар.

«Росатом» Ўзбекистонда «3+» ВВЭР-1200 замонавий авлод станцияларини қуришни таклиф қилган. Мазкур комплекс 2та энергоблокдан иборат, ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 мегаватт бўлади. Атом электр станцияси учун дунёдаги энг хавфсиз ва замонавий эгергоблок танлаб олинган. Уни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбек томонининг ҳисоб-китобларига кўра, АЭС йилига 3,7 млрд кубометр табиий газни иқтисод қилиш имконини беради. Агар ушбу газ хом-ашё сифатида экспорт қилинса, ҳар йили республика бюджетига қўшимча $550-600 млн келиб тушади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский