Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон Бош прокуратураси болаларнинг нимадан заҳарланганини аниқлади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон Бош прокуратураси болаларнинг нимадан заҳарланганини аниқлади

Фарғона

Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси. Gazeta.uz сайти фотоси
2018 йил 08 октябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги 2-сонли болалар юқумли касалликлар шифохонасига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасининг 7 нафар тарбияланувчилари «Ўткир ичак диареяси» ташхиси билан ётқизилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдан натижасида уларнинг аҳволи ҳозирда қониқарли ҳолатда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Газета.uz.

Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг хулосасида, муассасага 2018 йил 3 август куни кўп миқдорда сариёғ маҳсулоти олиб келиниб ҳозирги кунга қадар истеъмолда фойдаланиб келингани, таомнома бўйича 2-овқат учун тайёрланган тефтель йўриқнома қоидаларига зид равишда тайёрлангани, эскирган ошхона жиҳозларидан фойдаланиб келингани, иккинчи музлатгич носоз ҳолда эканлиги, барча озиқ-овқат маҳсулотлари бир музлатгичда сақланаётгани кўрсатилган.

Аввали №433 мактабгача таълим муассасасида 32 та бола овқатдан заҳарлангани хабар қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “оғир ҳолат қайд этилмагани, болалардан иккитасига уйга рухсат берилгани ва бошқа болаларга ҳам рухсат берилиши давом этаётгани”ни маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 8 октябрь куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ЖКнинг 257-1-моддасининг 1-қисми (Санитария қонунчилиги ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларининг бузилиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бугунги воқеа Тошкентдаги мактабгача таълим муассасаларида содир бўлаётган ягона ҳолат эмас. Жумладан, Юнусобод туманининг №206 сонли боғчасида 23 январь куни болаларнинг тушлигига хом гўштли нўхот бўтқаси берилган. Шайхонтохур туманидаги №197 болалар боғчасида ўтказилган текширувда 9 кг олдиндан қайнатилган гўшт борлиги аниқланган. Бу ерда комиссияга кўрсатиш учун “захирада гўшт” сақланган.

Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг маълумотларига кўра, 2018 йил биринчи ярим йилида пойтахт мактабгача таълим муассасаларининг 465 нафар ходими маъмурий жавобгарликка тортилган, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтмагани учун юзга яқин ходим ишдан бўшатилган, 63 та муассаса камчиликлар бартараф этилишига қадар ёпиб қўйилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский