Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Фарғона вилоятида ҳомиладор аёл қулликдан қутилиш учун деразадан сакраб қочди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Фарғона вилоятида ҳомиладор аёл қулликдан қутилиш учун деразадан сакраб қочди

Фарғона

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг фотоси
Фарғона вилоятида ҳомиладор аёл эрининг навбатдаги зўравонлигидан қочиб, уйининг 3-қаватдан ўзини ташлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилган.

Маълум бўлишича, М.Ш. фуқаро А.А. билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб яшаб келган. Уларнинг муносабатлари давомида аёл доимий равишда эри томонидан калтакланиб, ғайритабиий усулда зўравонлик ишлатилиб, ўлдириш билан қўрқитилиб, ғайриқонуний равишда озодликдан чеклаб келинган, дея қайд этилади ҳуқуқ ҳимоя қўмитасининг пресс-релизида. Аёлга тез ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган.

“Фарғона” Хотин-қизлар қўмитасидан сўраб аниқлаштиришича, аёл шу йўл билан бандилик ва зўравонликдан қутилмоқчи бўлган, баъзи маҳаллий ОАВ хабар берганидек, у ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фуқаро А.А.га нисбатан эса жиноий иш қўзғатган, бу иш бўйича тергов ниҳоясига етиб, иш судга оширилган. Қўмита жабрланган аёлга ҳомийлик қилади ва унинг манфаатларини судда ҳимоясига қиладиган бўлди.

Ўзбекистонда Хотин-қизлар қўмитасининг вилоятлардани бўлимлари қошида зўравонликлардан жабрланган аёллар учун 130 дан зиёд реабилитация марказлари (шелтерлар) барпо этилди. Марказлар Ўзбекистон президентининг 2018 йил 2 июль куни имзолаган “Ижтимоий реабилитация ва кўникма тизимини такомиллаштириш чоралари ҳамда оилада зўравонлик профилактикаси тўғрисида” қарорига мувофиқ очилган.

Марказлар фаолияти ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-аҳлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғатувчи оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўришга йўналтирилган.

Марказда мутахассис, психолог, юрист хонаси, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский