Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Россиянинг «Рудгормаш» компанияси 2018 йили Ўзбекистонга 1 млрд рубль миқдорида олтин қазиб олиш техникаларини етказиб беради — ИА «Фергана» — мобильная версия

Россиянинг «Рудгормаш» компанияси 2018 йили Ўзбекистонга 1 млрд рубль миқдорида олтин қазиб олиш техникаларини етказиб беради

Фарғона

«Рудгормаш» корхонаси ускуналари. Sdelanounas.ru сайти фотоси
2018 йили Россиянинг бурғулаш ва тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқарувчи «Рудгормаш» компанияси Ўзбекистонга 1 млрд.рубль (122 млрд.сўм) миқдорида олтин қазиб олиш техникасини етказиб беради. Бу ҳақда компания президенти Анатолий Чекменов “Коммерсант” газетаси билан суҳбатда айтиб ўтди.

Шартнома бўйича Воронеж компанияси бурғулаш станоклари ва уларга эҳтиёж қисмларини етказиб берган, келгусида Ўзбекистоннинг янги олтин қазиш ҳудудлари учун ускуналар етказиб берилади.

Россия компаниясининг раҳбари Ўзбекистон 2019 йилда ҳам мана шундай миқдорда буюртма беради, дея умид билдиради. «Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз давом этади, зеро ўзбекларга “Рудгормаш” техникаси маъқул тушди», — дейди у. 2017 йили компания 40 фоиз маҳсулотини яқин хориж мамлакатларига экспорт қилиш учун ишлаб чиқарган.

Ўзбекистон экспортида олтин муҳим ўринни эгаллайди. Бук қимматбаҳо металл асосан Швейцарияга, мамлакатда молиявий кризис бўлганда уни захира сифатида қўллаш мақсадида етказиб берилади.

Ўзбекистон олтин сифати ва уни қазиб чиқиш бўйича жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан бири саналади. 2020 йили олтиндан $40 млн.дан зиёд заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ўзбекистонда уч йил ичида кумушдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 6,2 баробарга, яъни 2017 йилги $112 мингдан 2020 йили $760,5 минггача етказиш, олтин маҳсулотларини — 2,4 баробарга ошириш, яъни $16,4 млн.дан $39,6 млн.гача етказиш режалаштирилган. Маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинади. 2020 йили $14 млн миқдоридаги заргарлик буюмлари экспорт қилиниши мақсад қилинган.

Ўзбекистонда шоппинг-туризмни ривожлантириш учун президент Шавкат Мирзиёев қимматбаҳо металларнинг республикага олиб кирилиши ва олиб чиқилишини енгиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Эндиликда туристлар мамлакатда нафақат олтин буюмларини, балки олтин ёмбиларини ҳам харид қилишлари мумкин. Олтин ёмбиларини ишлаб чиқариш учун Навоий тоғ - металлургия заводида юқори технологияли саноат комплекси бунёд этилади.

Ўзбекситон Марказий банкининг маълумотларига асосан 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатнинг олтин захираси $13,9 млрд ташкил этган. Январь ойида бу миқдор $14 млрд.дан кўпроқ эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский