Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистонда сувни ифлослантирганлик учун жазо чораси кучайтирилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистонда сувни ифлослантирганлик учун жазо чораси кучайтирилди

Фарғона

Янгийўлда ифлосланган сув ҳавзаси. Gazeta.uz сайти фотоси
Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги қоидабузарлик, жумладан сувни ифлослантириш учун солинадиган жарималар миқдори кўпайтирилди. “Халқ сўзи” газетаси бу билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонунини чоп этди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан 30 бараваригача ( $115 дан $690 гача) жарима солинади. Аввали жарима энг кам иш ҳақиининг бир бараваридан етти бараваригача бўлган.

Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш —фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш —энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

Сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш —мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача ($161-$345) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

Юридик шахслар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этиши, аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига, йўлларнинг четига, қатнов қисмига қурилиш ва маиший чиқиндилар ташланиши ҳамда жойлаштирилишининг олдини олиши, чиқиндиларни тўплашни таъминлаши, ўзига тегишли бўлган биноларга яқин ёки туташ ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик сақлаш учун контейнерлар (қутилар) ўрнатиши ва бошқа қоидаларга амал қилиши шарт.

Бундан аввал Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни саноат чиқиндилари, радиоактив моддалар, ахлатли сувлар билан ифлослантиришга қарши жарималар миқдорини кўпайтирганди. Фуқаролар учун жарима энг кам иш ҳақининг уч бараваридан (516,6 минг сўм ёки $63,2) беш бараваригача (861 минг сўм ёки $105,3), мансабдор шахслар учун — беш бараваридан ўн бараваригача (1,7 млн сўм ёки $210,6) белгиланган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский