Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон ҳукумати айрим давлат божи тўловларини бекор қилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон ҳукумати айрим давлат божи тўловларини бекор қилди

Фарғона

Ўзбекистондаги нотариал идора. Sensorika.uz сайти фотоси
Ўзбекистонда шу йилнинг 10 ноябридан боланинг тўғилган вақти, оталик, оналикни тан олиш борасида ариза учун тўланадиган бавлат божи бекор қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорига таянган ҳолда Norma.Uz хабар беради. Ҳозирги пайтда бу каби аризалар учун тўланадиган давлат божи миқдори битта энг кам иш ҳақи миқдорини, яъни — 202.730 сўмни ($25) ташкил этади.

Шунингдек, никоҳ шартномасининг ўзгартирилиши, унинг бекор қилиниши, алимент тўлови битимининг нотариал тасдиғи учун тўланадиган давлат божлари ҳам бекор қилинади. Ҳозирги кунда никоҳ шартномасини тузиш учун энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 25 фоизи, алимент тўлови битими учун 20 фоизи миқдорида бож тўланмоқда.

Қарорда мерослик гувоҳномасига оид тўланадиган давлат божи тизими ҳам ўзгартирилган. Авваллари бунинг учун қариндошлик мақоми ва мерос мулк қийматига қараб, унинг 0,1 дан 2 фоизигача давлат божи тўланарди. Янги қарорга кўра, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларига меросхўр бўлиш учун ҳар бир объект учун ЭКИҲнинг 50 фоизи, қолган мулк кўринишлари учун 30 фоизи тўланади.

Бундан ташқари, қарор айрим шартномаларнинг нотариал тасдиғи ёки бекор қилиниши учун тўланадиган тўловлар миқдорига аниқлик киритади. Ижара шартномасига ўзгартириш киритиш учун жисмоний шахс 1 ЭКИҲ, юридик шахс 2 ЭКИҲ миқдорида давлат божи тўланади, шартноманинг бекор қилиниши учун ушбу сумманинг ярми тўланади. Заём бўйича шартномага ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш учун стандарт ставканинг 50 фоизи тўланади. Кафиллик шартномасидаги ўзгаришлар ва унинг бекор қилиниши учун жисмоний шахслар ЭКИҲнинг 25 фоизини, юридик шахслар 50 фоизини тўлайдилар.

Ижара ёки кафиллик шартномасининг бир томони юридик шахс бўлса, у ҳолда нотариал тасдиқ учун максимал давлат божи тўланади: ижара шартномаси учун 2 ЭКИҲ, кафиллик шартномаси учун бир ЭКИҲнинг 50 фоизи. Рўйхатда кўрсатилмаган бошқа шартномаларнинг нотариал тасдиғи учун максимал ставка - 1 ЭКИҲ миқдоридаги давлат божидан иборат. Қарорда корхона ҳуқуқлари берилиши шартномасининг тасдиғи учун 1 ЭКИҲ давлат божи тўланиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан Ўзбекистонда кўпгина нотариал ҳаракатлар учун давлат божи тўловлари камайтирилган. Масалан, автомобил бошқарувини яқин қариндошга ишончнома орқали топшириш учун тўлов икки баробарга қисқарди, машиналарнинг олди-сотди шартномаси, уларнинг двигатель ҳажмига қараб икки баробардан беш баробаргача камайди. Адлия вазирлиги мазкур ўзгаришлар коррупция даражасини камайтириш йўлида амалга оширилаётганига урғу беради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский