Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Корея компанияси Тошкентдаги ахлатдан электр энергияси ишлаб чиқаради — ИА «Фергана» — мобильная версия

Корея компанияси Тошкентдаги ахлатдан электр энергияси ишлаб чиқаради

Фарғона

Тошкент четидаги ахлат полигони. Gazeta.uz сайти фотоси
Жанубий Кореянинг Sejin G&E компанияси Тошкент вилоятидаги иккита ахлат полигонида ахлат газидан электр энергияси ишаб чиқариш билан шуғулланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 2018 йил 1 ноябрь кунги қарорида сўз юритилади.

Sejin G&E лойиҳаси доирасида Оҳангарон ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонида ахлат газидан электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятини берувчи 12 та замонавий генераторлар ва ёрдамчи жиҳозлар ўрнатилади. Мосламаларнинг умумий қуввати 16 МВтдан юқори (ҳар бири 1560 кВт қувватига тенг 10 та жиҳоз ва 2 та 500 кВт бўлган жиҳоз).

Корея компанияси яқин икки йил ичида 55 млн долларга тенг тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилишга ваъда қилмоқда. Sejin G&E Тошкент вилоятида 100 фоиз чет эл капитали билан ишлайдиган корхона барпо этади. “Ўзбекэнерго” компаниясига ишлаб чиқариладиган энергияни электр тармоқларига улаш ва уни сотиб олишга шартнома тузиш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон ривожланишининг устивор йўналишлари Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича 2017-2021 йилга давлат дастурида энергия ишлаб чиқариш соҳасида монополияни тугатиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш кўзда тутилган. Олдинроқ Ўзбекистон Канаданинг SkyPower Global компанияси билан бутун мамлакат бўйлаб умумий қиймати 1,3 млрд долларга тенг қуёш электр станцияларининг қурилиши тўғрисида шартнома тузганди. Умумий қиймати 130 млн долларга тенг биринчи станция 2019-2020 йилларда Самарқанд вилоятида қурилади. Шунингдек, Германиянинг Siemens Gamesa компанияси билан Навоий вилоятида шамол электр станциясининг қурилиши бўйича битим тузди. Лойиҳанинг қиймати 100 млн долларга тенг, уни 2019-2020 йилларда амалга ошириш режалаштирмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский