Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири мажбурий обуна учун ишдан олинди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири мажбурий обуна учун ишдан олинди

Фарғона

Spzh.news сайти фотоси
Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров даврий нашрларга мажбурий обуна тўғрисида берган кўрсатмаси учун ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Вазирлик шундай қилиб интернет ОАВ нашрлари Бекободда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланаётганлиги ҳақида мақолаларга ўз муносабатини билдирди. “Халқ таълими вазирлиги мутахассислари ушбу маълумотларни жойига чиқиб ўрганиш натижасида Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров лавозимидан озод этилди ва унинг мажбурий обуна тўғрисидаги кўрсатмаси бекор қилинди”, дейилади хабарномада.

Шу билан бирга мажбурий обунани олдини олиш бўйича керакли чоралар кўрмаганлиги ва тўлиқ назоратга олмаганлиги учун Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Шукур Бурҳоновга интизомий чора кўрилди. Ушбу ҳолат юзасидан барча халқ таълими ҳудудий бошқармаларига яна бир бор мажбурий обунани олдини олиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

Вазирлик эслатишича, республика ҳукуматининг 2002 йилда қабул қилган қарорига мувофиқ қишлоқларда жойлашган умумтаълим мактабларини ўнтагача газета ва журналларга маҳаллий бюджет ҳисобидан обуна қилиш белгиланган. Бекобод тумани халқ таълими бўлимига “Тошкент ҳақиқати”, “Халқ сўзи”, “Бекобод овози”, “Маърифат” газеталарига обуна бўлишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағлар ажратилган.

Октябрнинг сўнги кунида норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш сайтида “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” қонунининг лойиҳаси қўйилди. Унда алоҳида ўқитувчиларнинг иш ҳақидан даврий нашрларга обуна учун пул ушлаб қолиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган. Худди шу каби тақиқ президентнинг 14 августда имзолаган “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида ҳам кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистонда мажбурий обуна кенг тарқалган бўлиб узоқ йиллардан бери давом этмоқда. Мажбурий обунадан нафақат ўқитувчилар, балки мактаб ўқитувчилари, талабалар, пенсионерлар, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар ходимлари ҳам шикоят қилиб келадилар. Уларни кўпинча ўнлаб зиёнга кириб кетган нашрларга обуна бўлишга мажбурлайдилар. Шу билан бирга ўқув йилининг бошланишида туман халқ таълими бўлимларида ўқитувчилар ва ота-оналардан мактабнинг ҳар қандай эҳтиёжи, шу жумладан, обуна учун пул йиғиш ноқонунийлиги тўғрисида тилхат ёздириб олади, лекин бироз вақт ўтиб ўзи тезроқ пул йиғинглар деб кўрсатма беради.

Қайд этамиз, Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги октябрда Тошкент, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида пахта теримига мажбуран олиб чиқилган 500 нафар ўқитувчини иш жойларига қайтаришга эришди. Ўқитувчиларнинг бу каби шикоятларини қабул қилиш ва чора кўриш учун Интернет тармоғида “Устоз овози” виртуал инспектори ишга туширилган. Исталган халқ таълими ходими ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда ustozovozi.uzedu.uz сайти ёки telegramm бот (@Ustoz_Ovozi_bot) орқали ўз мурожаатини юбориши мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский