Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Сайёҳлар учун “миллий нонушта” стандарти яратилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Сайёҳлар учун “миллий нонушта” стандарти яратилди

Фарғона

Қаймоқ. Foodandhealth.ru сайти фотоси
Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси меҳмонхона, хостелларда туристлар дастурхонига тортиладиган миллий нонушта стандартини яратдилар, деб хабар беради Nuz.Uz.

«Ўзбекона нонушта» таркибига - қаймоқ, нон, сомса, мавсумий мевалар, сабзавот, чой, новвот, ёнғоқ, қуруқ мевалар ва миллий ширинликлар киради.

Мазкур нонуштани тузганлар пайти келиб “ўзбекона нонушта” турк, инглиз ёки француз нонушталари каби бренд бўлишига умид қиладилар. Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси раиси Акбар Умаров “қаймоқ ва нон ўзбеклар нонуштасининг таркибий қисмидир, туристларга таклиф этиладиган нонуштада ҳудудларнинг ўзига хос анъаналарини инобатга олади. Масалан, Фарғона водийсида эрталабки дастурхонга мастава тортилади. Биз вилоятларнинг ўзига хос ҳусусиятларини инобатга оламиз», — дейди.

Неча юлдузли бўлишига қарамасдан барча меҳмонхона ва хотел, меҳмонхона уйларига миллий нонушта стандарти тавсия этилди. Акбар Умаровнинг фикрича, қиммат бўлмаган бундай нонушта ҳудудий меҳмонхоналар тежамкорлигига туртки бўлади.

Нонушта стандарти ҳали охиригача якунланмаган, экзотик нонуштага ўтишда меҳмонларда хазм борасида муаммолар бўлмаслиги учун махсус таклифлар кўриб чиқилмоқда. Йирик меҳмонхоналарда ўзбекона нонуштадан ташқари бошқа вариантлар ҳам таклиф этилади. Ассоциация ходимлари инглиз, француз қатори корейс, испан ва бошқа миллий таомлардан иборат нонушталарни яратиш борасида ҳам ишлар олиб бормоқдалар.

2016 йили Ўзбекистонда туризм стратегик соҳа сифатида эътироф этилди ва уни ривожлантириш учун инфтратузилмаларни барпо этиш ишлари бошланди. 2018 йил бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раҳбари Азиз Абдуҳакимов tourist friendly («сайёҳлар дўсти») сертификатини олган барча ресторан, кафелар куну-тун ишлаш имкониятига эга бўлишини эълон қилди.

2018 йил октябрда президент Шавкат Мирзиёев сайёҳлар учун куну-тун ишлайдиган махсус кўнгилочар объектларни барпо этиш тўғрисида фармон имзолади. Бундай жойлар санитария талабларига жавоб бериши, инглиз тилида таомномалар тақдим этиши ва бошқа қатор талабларни бажариши керак бўлади. Сертификат уч йилга берилиб, ҳар йили объектларнинг хизмат кўрсатиш сифати текширилади. Одатда Ўзбекистондаги кўпгина кўнгилочар масканлари кечки соат 22-23 гача ишлаши мумкин эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский