Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Наманган вилоятида 22 та тарихий обида йўқолган — ИА «Фергана» — мобильная версия

Наманган вилоятида 22 та тарихий обида йўқолган

Фарғона

Намангандаги бузилиб кетган тарихий ёдгорлик объекти. Turon24.uz сайти фотоси
Вилоятда маданий мерос объекти сифатида рўйхатга киритилган, аммо ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган 22 та обида аниқланди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” партияси Наманган вилояти кенгаши хабар бермоқда, дея хабар беради «Турон24» агентлиги.

Партия вилоятдаги рўйхатга олинган 282 та маданий мерос объектининг бугунги ҳолатини ўрганиб, якуний рўйхатини тузган. "Маданий мерос объектларининг 158 тасида кадастр ҳужжатлари аниқланмади, 147 тасида муҳофаза белгиси йўқ. Уларнинг 73 таси қониқарсиз, 15 таси эса авария ҳолатида", – дейди вилоят кенгаши матбуот котиби Дилноза Азизова. Шунингдек, вилоятда маданий мерос объектлари ҳудудида уларга зарар етказган ҳолда қурилиш ишлари олиб борилган 7 та ҳолат аниқланган.

Рўйхатга олинган 22 та объект эса йўқ бўлиб кетганлиги маълум бўлди. Улар қаторида Наманган шаҳридаги А.Шомирзаев уйи, Наманган туманидаги Каримбой масжиди, Норин туманидаги Маргузартепа, Поп туманидаги палеолит даври платоси, Учқўрғон туманидаги Номсизтепа, Чуст туманидаги Мулла Худойберганбой масжидини ва бошқалар мавжуд.

Шу билан бирга вилоятда жами 26 та моддий-маданий мерос объекти хусусиятига эга, бироқ рўйхатга киритилмаган обидалар аниқланган. Косонсой туманидан Чорсаҳоба масжиди, Саййид Жалолиддин мақбараси (1304-1384), Наманган туманидаги Куюкмозор, Поп туманидаги Кўктўнлиота зиёратгоҳи, Уйчи туманидаги Қорашайхбува мозори, Чортоқ туманидаги Султон Саййид Жалолиддин мақбараси, Янгиқўрғон туманидаги Амирота зиёратгоҳи шулар жумласидандир.

Республика Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг мамлакатдаги 77 фоиз, яъни 5748 та тарихий обидаларининг кадастр ҳужжатлари йўқлиги, улар ягонада кадастр электрон тизимига киритилмагани тўғрисидаги баёнотидан сўнг ёдгорликларни ревизия қилиш ишлари бошланди.

Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, кейинги икки йил ичида Ўзбекистонда тарихий обидаларга жиддий зарар келтириш бўйича 14 та ҳолат аниқланган. Жумладан, 2018 йили ноқонуний қурилишлар олиб борилиши натижасида Самарқанд шаҳрининг тарихий маркази зарар кўрган. Вилоят ҳокими Туроб Жўраев қурилиш ишларига розилик бериш учун пора олганлиги туфайли ишдан бўшатилди ва қамоққа олинди. Айнан шундай айблар билан ҳокимнинг ёрдамчиси ва ўринбосарлари ҳисбга олинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский