Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Футбол мураббийларидан лицензия талаб қилинади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Футбол мураббийларидан лицензия талаб қилинади

Фарғона

Ўзбекистон Футбол федерацияси биноси. Расмий сайт фотоси
Профессионал футбол лигаси ишчи гуруҳи ва янги ташкил этилган Клубларни лицензиялаш бўлими 2019 йилги мавсум учун Суперлига ва ПРО-лига клубларига қандай талаблар қўйишини аниқ қилди. Мазкур масала ЎФА ижроқўми томонидан тасдиқланганидан кейин футбол жамоаси учун эълон қилинади, дея хабар беради ПФЛ расмий сайти. Унга қадар сайт 2019 йили амалда бўладиган айрим бандларни маълум қилиб боради. Улардан бири келаси мавсумдан бошлаб Суперлига клубида бош мураббий сифатида ишлаётган мутахассисдан “Про” лицензиясининг талаб қилинишидир.

ЎФА қошидаги мураббийлар малакасини ошириш вазифаси билан шуғулланувчи бўлим “ПРО” лицензияси учун навбатдаги курсни шу йилнинг ноябрь ойида бошлашни режалаштирган. Айни вақтда мазкур бўлим мутахассислари аниқ сана борасида ОФК тасдиғини кутмоқда.

Клубларни лицензиялаш бўлими “Про” лицензияси курсида таҳсил олаётган мураббийларга 2019 йилги мавсум учун шартли равишда Суперлига клубини бошқаришга рухсат беради. 2020 йилдан бошлаб юқорида қайд этилган тизимга тўлиқ ўтилади. Демак, 2019 ва 2020 йиллар давомида Ўзбекистон Суперлигасида фаолият олиб бориш ниятида бўлган мураббийлар ҳаракатни ҳозирданоқ бошлаши керак бўлади.

Бунга қадар эса ПФЛ маҳаллий мутахассислар учун талабни “А”, хорижий мутахассислар учун эса “Про” қилиб белгилаганди. Қолган жамоалар мураббийлари учун талаблар қандай бўлиши кейинроқ расман маълум қилинади.

Айни вақтда Суперлига клубларини бошқараётган қуйидаги мураббийларда “Про” лицензияси йўқ: Рўзиқул Бердиев (“Насаф”), Улуғбек Бақоев (“Бухоро”), Ҳамид Актамов (“Қизилқум”), Нўъмон Ҳасанов (“Қўқон-1912”), Баҳром Ҳайдаров (“Нефтчи”). Шунингдек, Суперлигага йўл олиш учун назарий имконияти бўлган клублардан “Андижон”, “Сурхон”, “Истиқлол”, “Динамо” каби клублар бош мураббийларида ҳам “Про” лицензияси мавжуд эмас.

«А» лицензиясига эга бўлиш УЕФА мураббийлик конвециясига кирувчи давлатларда тренерлик қилиш имконини беради.

«ПРО» лицензияси — олий мураббийлик даражаси бўлиб, у бошқа категорияларда фаолият юритишга изн беради. Лицензиянинг амал қилиш муддати - уч йил.

«ПРО» лицензиясига эга бўлиш учун аввало “А” ва “В” категориясига эга бўлиш керак. У шу йўл билан юксала бошлайди. Ҳар бир тоифадаги лицензияни олиш учун номзод махсус курсларни тамомлаб, якуний имтиҳон топшириши керак. Барчаси бўлиб лицензиянинг олти хил тури мавжуд.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский