Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон товарлар экспортига нисбатан солиқларни камайтиради — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон товарлар экспортига нисбатан солиқларни камайтиради

Фарғона

Krapka.club сайти фотоси
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови камайтирилади. Бу ҳақда президентнинг 29 ноябрда имзолаган “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида сўз юритилади.

Ҳужжатда мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт қилувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақобатбардош экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализацтия қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови камайтирилиши кўзда тутилган.

Имтиёзлар иловага мувофиқ рўйхат бўйича хомашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу Фармонга мувофиқ берилаётган имтиёзларни назарда тутади.

Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда,

товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда фармонда назарда тутилган имтиёзлар қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Фармонга мувофиқ имтиёзларни қўллаш устидан тизимли назорат ўрнатади.

Ўзбекистон бюжетининг даромади 2018 йили валюта ва нархлар сиёсатида олиб борган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигидаги ўзаро тўловлар, капитал киритилиши туфайли кўпайди.

2019 йилда даромадларнинг кўтарилиши кутилмоқда. Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган 2019 йилги давлат бюджети лойиҳасида ғазнадаги дефицит деярли 4,5 трлн сўмни ($542 млн) ташкил этади. Даромадлар 102,6 трлн сўм ($12,3 млрд) миқдорида бўлиши кутилмоқда ва бу 2018 йилги кўрсатгичларга нисбатан асосан солиқ ҳисобига 37,8 фоизга кўп бўлишини англатади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский