Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Агентлик мулозимлари тест билан боғлиқ пора олиш ишлари билан шуғулланганлар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Агентлик мулозимлари тест билан боғлиқ пора олиш ишлари билан шуғулланганлар

Фарғона

Molbulak.ru сайти фотоси
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлиги мулозимлари Жанубий Кореяга бориб ишлашни хоҳловчи одамлардан тестга киритиш учун бетартиб равишда пуллар олиб келган, деб хабар беради вазирликдаги манбаларга таянган ҳолда “Озодлик” радиоси.

Дастлаб 20 млн АҚШ доллари миқдорида пора олганликда гумонланиб агентликнинг 20 нафар раҳбари қўлга олинган эди. Ушланганларнинг кўпчилиги қўйиб юборилган, кейинчалик Бош прокуратура ташкилотнинг тўртта раҳбарини ҳибсга олганини, жумладан директор Равшан Иброҳимов ва унинг ўринбосари Улуғбек Назаровлар ҳам ушланганини хабар берди.

“Озодлик” радиосининг бир-биридан мустақил равишда иккита манбаси 27 ноябрь куни соат 12.00 да бешта бўлим раҳбарлари ушланганини тасдиқлайди. Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иш жойида тинтувлар ўтказганлар, ушланганларни СИЗОда сўроқ қилганлар. Қўлга олинган раҳбарлар давлатга келтирган зарарларни қоплаши учун ўз уйларини сотишга мажбур қилинган.

«Ҳозирча қўйиб юборилганлари кам, чунки ҳали олинган пора миқдори, етказилган зарар аниқ ҳисоблаб чиқилмаган», — дейди воқеа тафсилотларига яқин яна бир Тошкент мулозими. Келтирилган зарарни ҳисоблаш қийин, чунки мулозимлар нафақат тест якунлари, балки имтиҳонга кириш учун рухсатномаларини ҳам савдо қилганлар. Тўланган пуллар тестдан муваффақиятли ўтишга кафолат бермаган. Қўлга олинганлар орасида ўқув марказининг ходими ҳам борлиги аниқ.

“Озодлик” гаплашган Бандлик вазирлигининг жорий ва собиқ мулозимлари, айни кунларда тергов қилинаëтган “Корея иши” доирасида "Комплекс тест маркази" ва унинг таъсисчиси бўлган “TEST CENTER BAHO” МЧЖси фаолияти ҳам кўриб чиқилаëтганини иддао қилади.

“Жанубий вокзал ёнида катта тест ўтказадиган жойлари бор. Учредитель фирманинг номи “Baho test”. Бу фирма "Комплекс тест маркази"нинг таъсисчиси. Кореяга кетувчилар биринчи босқич тестдан ўтиш учун айнан шу ерга боради. Бу монополист ширкат - бу ерда жуда катта пул айланган. Кореяга бораман деган ҳамма биринчи шуларнинг тестидан ўтиши керак, бўлмаса¸ агентлик дата базасига киритилмайди. Тестдан ўтса-ўтмаса 87 минг тўловни қилиш шарт. Бу пулларнинг аниқ учëти ҳеч қаерда йўқ”, - дейди Кореяга ишга юбориш жараëни тафсилотларидан яхши хабардор собиқ мулозим.

Агентлик ходимлари тестнинг иккинчи босқичига ўтиш учун одамлардан пора олган. Тестга кириш жетонининг нархи 1 минг АҚШ доллари миқдорида бўлган. «Бу - жетон олишга навбатга кириш учун тўланадиган пора. Бутун республика бўйича 250 минг одам буларга пул тўлаган. Тўловлар расмий эмас, ҳеч қаерда кўрсатилмайди. Тестдан ўтказиш қийин. Шунинг учун ҳам тинчгина бехавотир жетондан пул қилишган. Овоза бўлиш риски ҳам кам. Булар олдиндан жуда кўпчиликдан олиб қўйган жетон учун”, - дейди «Озодлик» суҳбатдошларидан бири.

Икки томонлама келишувга кўра, 2018 йил сўнггига қадар уч босқичли тест синовларидан ўтган беш минг нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишга юборилиши керак эди. Ҳозирча ишчи виза билан икки мингта одам юборилган, қолганларнинг бориш-бормаслиги гумон бўлиб қолмоқда. “Кореяга кетаëтган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази бошлиғи турмада ”пулга ўтказдим ишчиларни” деб кўрсатма берибди. Энди булар тестдан ўтказган, тайëрлаган болаларни қайта имтиҳонга қўяди, дейишаяпти. Яъни, пора бериб, тестдан ўтганларнинг тест натижаси бекор бўлиб, бошқатдан тест ўтказишлари мумкин”, - дейди бир мулозим.

Бу Агентликдаги тестдан ўтказиш билан юз бераётган биринчи жанжал эмас. 2017 йили тест топширган йигитлар “ғалати ва маъносиз”, ҳато билан ёзилган, корейс тилидаги жавоблари ўта мураккаб бўлган тест саволлари юзасидан шикоят қилгандилар. Оқибатда имтиҳон якунлари бекор қилинган, Агентлик раҳбари Улуғбек Назаров ўз лавозимидан олиниб, директор ўринбосари этиб тайинланганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский