Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
МАК ўзбекистонликларга Москвага $200 эвазига бориб-қайтиш чипталарини таклиф қилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

МАК ўзбекистонликларга Москвага $200 эвазига бориб-қайтиш чипталарини таклиф қилди

Фарғона

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти. Uzairways.com сайти фотоси
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон шаҳарларидан Москва шаҳрига қатнайдиган рейсларга чегирма эълон қилди. Бир томонга учиш чиптасининг нархи 100 евро ($114) дан бошланиб, бориб-қайтиш чипталари —175 евро ($199)ни ташкил этади. 2018 йил 29 ноябрдан 2019 йил 15 январга қадар мана шундай пасайтирилган нархдаги чипталар билан учиш мумкин бўлади, деб хабар беради авиакомпаниянинг расмий сайти.

Шундай қилиб, Тошкентдан Москвага МАК самолётига 7700 рублга ($115) чипта олиш мумкин. Лекин айрим Россия авиакомпаниялари ушбу рейсларга бундан ҳам кам нархни таклиф қилади. Масалан, Utair мана шу йўналишга чиптани 6645 рублдан ($100) сотмоқда. Шу билан бир пайтда «Аэрофлот»даги нарх 10 386 рублни ($155) ташкил этади.

Жорий йилнинг октябрь ойидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг барча рейслари “Домодедово” аэропортидан «Внуково»га кўчирилди.

Москва бориб-қайтиш рейслари Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Урганч, Нукус ва Навоий шаҳарларидан амалга оширилади. Авиакомпания, шунингдек Екатеринбург, Калининград, Қозон, Красноярск, Краснодар, Минеральные Воды, Новосибирск, Ростов, Санкт-Петербург, Самара, Сочи, Тюмень, Уфу ва Воронеж шаҳарларига парвозлар уюштиради.

Бундан олдин МАК 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январга қадар Янги йил байрами муносабати билан маҳаллий рейслар нархини камайтирганини маълум қилганди. Чегирма фуқаролар тоифасидан келиб чиқиб 30 фоиздан 50 фоизгача бўлиши мумкин.

2018 йилнинг ўн ойи ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2,6 млн йўловчини ташиган. Улардан 1,2 миллиони МДҲ давлатларига, 908 мингги хориж давлатларига ва 510 мингги мамлакат ичида сайр қилган йўловчилардир.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский