Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
2018 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 12 фоизни ташкил этди — ИА «Фергана» — мобильная версия

2018 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 12 фоизни ташкил этди

Фарғона

«Ўздонмаҳсулот» акциадорлик компаниясининг нон маҳсулоти. Repost.uz сайти фотоси
2018 йил ноябрь ойида Ўзбекистон истеъмол бозоридаги товар ва хизматларнинг нархи ўртача 2,3 фоизга ортди. 11 ой ичида инфляция даражаси 12 фоизни ташкил этган. Бу ҳавда Давлат статистика қўмитасининг ойлик ҳисоботида сўз юритилади.

Шу билан бирга пулнинг қадрсизланиши 2017 йил ноябрь кўрсатигичидан юқори бўлган, у пайт озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлариники эса - 3,4 фоизга ортган эди.

«Йилнинг ҳар ойига нисбатан истеъмол нархлари таҳлили жорий йилнинг сентябрь ойидан инфляция иқтисодга ўз босимини ўтказа бошлаганини кўрсатди», — дейилади ҳисоботда. Сентябрда истеъмол нархлари ўртача - 1,8 фоизга, октябрда - 1,3, ноябрда - 2,3 фоизга ортган. Сўнгги уч ой мобайнида инфляция даражаси - 5,4 фоизга ошган.

15 сентябрдан ноннинг нархи деярли икки баробарга ошган. Ҳукумат қарорига кўра, нон бозор нархида сотила бошлаган. Авваллари у белгиланган нархда, яъни 650 сўмда ($0,8 га яқин, $1 ўн икки буханка нон сотиб олиш мумкин эди), энди унинг нархи 1200 сўм (около $0,16). Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами ойига энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида компенсация олиши мумкин.

Ўзбекистон Марказий банки шу ойдан “инфляция босимини бир қадар пасайтириш учун” йиллик молиялаш ставкасини 14 дан 16 фоизга оширган. 2019 йил сўнггига қадар инфляция даражаси 17-18 фоиз бўлиши кутилмоқда. Уни шу тарзда ушлаб туриш учун Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматига иқтисодга кредит киритишни чегаралашни тавсия этди.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрдан газ, бензин, электр энергияси, дизель ёнилғиси нархлари ошган эди. Навбатдаги нархлар ошиши 2018 йил 8 декабрга белгиланган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский