Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Жароҳатланган “Осиё айиғи” шифохонадан чиқди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Жароҳатланган “Осиё айиғи” шифохонадан чиқди

Фарғона

Мурод Хонтўраев. Sputniknews-uz.com сайти фотоси
Тошкент милицияси 26 ноябрь куни пичоқланиб шифохонага ётқизилган ММА курашчиси, “Осиё айиғи” номини олган Мурод Хонтўраевни сўроқ қилгани олиб кетди, деб хабар беради Daryo.uz.

Дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда қора ниқобдаги одамлар Хонтўраевни шифохона биносидан олиб чиқиб, патруль машинасига ўтқазгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Ходимлардан бирининг қўлида резинали таёқ борлигини илғаб олиш мумкин. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Мурод Хонтўраевни Тошкент ИИВВ ходимлари олиб кетган.

Хонтўраевни “Тошкент” савдо маркази олдида пичоқлаб кетишган. «Газеты.Uz» нашрининг ҳуқуқ-тартибот органидаги манбасининг сўзларига кўра, спортчига ҳужум уюштирилган пайтда унинг ёнида 34 ёшли, муқаддам судланган тошкентлик йигит ва 30 ёшли, ўғирлик кетидан судланган бухоролик йигит бўлган.

Бинога юзида ниқоби бор, махсус кийимда, қўлларида таёқ ва арматура ушлаган саккизта одам бостириб киради ва ҳаммани полга ётишига бўйруқ беради. Хонтўраев ва унинг оғайнилари ниқобдагиларни орган ходимлари ҳисоблаб, бўйруққа бўйсунадилар. Шунда ниқобдаги одамлар Хонтўраев ва бухоролик йигитни калтаклайдилар ва кўздан ғойиб бўладилар. Ижтимоий тармоқларда босқинчиларнинг бинога кираётгани ва қочиб чиқаётгани тасвири муҳрланган видео пайдо бўлди.

Шифохонада спортчига ёпиқ чаноқ мия шикасти, мия чайқалиши ташхизи қўйилиб, жабрланганнинг ўнг биқинидаги пичоқ зарбалари, кўкрак қафаси ва чап тирсакдаги жароҳатлари қайд этилган. Маҳаллий ОАВ жароҳатланган Хонтўраев суратини чоп этган.

Спортчига ҳуруж қилингани сабаб “бир гуруҳ шахслар томонидан қурол ишлатиш таҳдида билан безорилик” (Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277 моддаси) қилганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Орган ходимлари ҳозирча спортчининг нима сабабдан ушлашгани тўғрисида бирорта изоҳ бермадилар.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида “Осиё айиғи” кўкрагига пичоқ еб шифохонага ётқизилганди. Келаси кун Тошкент ИИББ спортчини безорилик қилганликда айблаган. Октябрь ойида суд Хонтўраевга «Аурум 898» клубида жанжал бошлагани учун 16,2 млн сўм ($1950) миқдорида жарима солганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский