Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон жамоаси биринчи бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон жамоаси биринчи бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди

Фарғона

Ўзбекистон вакиллари тақдирлаш маросимида. Wyco2018.tsf.org.tr сайти фотоси
Ўзбекистон жамоаси Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда турнир ташкилотчиларининг сайтида хабар берилади.

Ўзбекистонлик шахматчилар ўтказилган тўққизта турнинг саккизтасида ғолибликни қўлга киритдилар. Улар Россия, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова ва Хитой жамоаларини енгиб ўтдилар. Битта турда америкалик рақибларга имконият бой берилди.

Ўзбекистон шарафини Нодирбек Якуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапаровалар ҳимоя қилдилар.

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмагани, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг мазкур олтин медали ўзбек шахмати тарихида дастлабкиси эканига урғу беради.

Мусобақалар 24 ноябрдан 3 декабргача бўлиб ўтди. Олимпиадада 46 миллий жамоадан 224 нафар шахматчилар иштирок этди.

Турнир якунига кўра, Ўзбекистондан кейин Ҳиндистон ва Хитой жамоалари маррани забт этган. Қозоғистонлик ўйинчилар тўққизинчи, қирғизистонликлар 37-ўринни эгаллаганлар. Шунингдек, турнирда «Қозоғистон-Караганда» командаси иштирок этиб, турнирнинг 41- позициясини эгаллаган.

Айтиш лозим, шу йилнинг сентябрь ойида 12 ёшли ўзбек шахматчиси Жавоҳир Синдаров дунёдаги энг ёш гроссмейстер унвонини қўлга киритганди. Яна бир ўзбек шахматчиси Нодирбек Абдусаттаров 2017 йили 13 ёшида гроссмейстер унвонига сазовор бўлди.

Жорий йилнинг февраль ойида президент Шавкат Мирзиёев шахматни мактаб ўқув дастурига киритишни таклиф қилганди. Июнь ойида Ўзбекистон Шахмат федерациясининг янги раҳбари Дмитрий Ли Республика махсус шахмат болалар мактабида ўқиш учун тўловларни бекор қилди.

Июнь бошида у пайтлар Халқаро шахмат федерациясининг (ФИДЕ) президенти лавозимида бўлган Кирсан Илюмжинов Ўзбекистон - шахмат ватани эканини маълум қилди. У Халқаро олимпия қўмитасига ушбу фактни расман тасдиқлашлари учун мурожаат қилишини айтганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский