Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Тошкентликларнинг автосурбетларга қарши кураши давлат бюджетига ярим миллиард даромад олиб келди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Тошкентликларнинг автосурбетларга қарши кураши давлат бюджетига ярим миллиард даромад олиб келди

Фарғона

Autostrada.uz сайти фотоси
Фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари тўғрисида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Telegram-ботигна хабар беришлари туфайди Ўзбекистон давлат бюджетига тўққиз ой давомида 523 179 000 сўм ($62,3 тысячи) келиб тушди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Ушбу жарималарнинг ярмидан кўпи (325 533 600 сўм ёки $38,7 минг) қарама-қарши полосага чиққан ҳайдовчиларга тўғри келди. Светофорнинг қизил чироғига ўтган қоидабузарлар жами 101 621 600 сўм ($12,1 минг), тақиқланган жойда тўхташ учун – 45 988 080 сўм($5,47 минг), авария ҳолатини келтириб чиқарганлари учун – на 12 056 800 сўм ($1435) ва пиёдани ўтказиб юборишни истамаганлар 5 425 560 сўм ($645) тўладилар.

Фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиши мумкин бўлган @iibb_bot Telegram-бот жорий йилнинг апрелидан бошлаб ишга киритилган. Робот жўнатувчининг геолокациясини аниқлашга эга бўлиб, хабарга аудио-, видеофайллар ва фотосуратларни илова қилиш имкониятини тақдим этади. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижаси СМС кўринишида келади.

Олдинроқ Тошкент ИИББ Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг саҳифасини очган, ижтимоий тармоқда пойтахт ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Сайфуллаевнинг алоҳида аккаунти пайдо бўлганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати “Мобил репортёр” сервисини жорий этди, фуқаролар унинг ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларининг фотосуратлари бевосита бошқарма сайтига узатишлари мумкин.

Сентябрда ҳукумат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини исботловчи видеоёзувларни тақдим этган фуқароларни мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарди. Мукофот пули энг кам иш ҳақининг 5% миқдорини ташкил этиб, қоидабузар тўлаган жарима пулидан ажратиб берилади.

Шу йил июлда Ўзбекистонда вилоят ички ишлар бошқармалари ҳузурида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармалари тузилгани хабар қилинганди. Фонднинг молиявий манбаси сифатида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилардан ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридан фойдаланилади.

Олдинроқ Тошкент шаҳар ИИББ сайтида “Мобил репортёр” рубрикаси пайдо бўлган ва унга фойдаланувчилар ўзлари суратга туширган фото ва видеоёзувларини жўнатишлари мумкин. Янги тизим ёрдамида бир неча фуқаро жавобгарликка тортилди.

Шу йилнинг октябрида Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларининг бир неча бандлари бўйича, шу жумладан, маст ҳолда автомобиль бошқариш, машина ҳайдаб турган пайтда телефондан фойдаланиш ва тезликни ошириш каби қоидабузарликлар учун жарималар кўтарилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский