Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Миллиардер Усманов криминал авторитет учун 50 минг рублга даъво қилмоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

Миллиардер Усманов криминал авторитет учун 50 минг рублга даъво қилмоқда

Фарғона

Алишер Усманов. Wikipedia.org сайтидаги Marie-Lan Nguyen фотоси
Миллиардер Алишер Усмонов Москва шаҳар, Басманний туман судига криминал авторитет Захарий Калашов (Шакро Молодой) билан алоқалари мавжудлиги иддао қилинган мақолаларни Интернетдан олиб ташлаш талаби билан мурожаат қилди, дея хабар беради РБК суднинг матбуот котиби Юнона Царевага таянган ҳолда.

Усмонов мақолаларни босган Russian Criminal сайтидан кўрган маънавий зарарини қоплаш учун 50 минг рубль ундириб берилишини талаб қилмоқда.

“Усмонов ўзининг даъво аризасида“Алишер Усмонов. Мақоми - авторитет”, “Алишер Усмонов Шакронинг ишида” ҳамда “Усмоновнинг уюшган жиноий гуруҳлар билан алоқалари тўғрисида”, деган сарлавҳалар остидаги 3 та мақолани олиб ташланишини ҳамда маънавий зарарни қоплаш учун 50 минг рубль ундириб берилишини талаб қилмоқда” – деди Царева.

Царевага кўра, Усманов Роскомнадзорни ҳам жавобгарликка тортилишини талаб қилган, негаки у ҳақдаги бу маълумотларни олиб ташлашни фақат Роскомнадзор эплай олади.

Эслатиб ўтамиз, Шакро Молодой деган лақаб билан танилган Захарий Калашовни Москва суди йирик миқдорда товламачиликда айбдор деб топиб, жорий йил мартида 9 йилга озодликдан маҳрум қилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский