Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Петербургда ўзбекистонликлар ўлимига айбдор шахсни колонияга жўнатишди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Петербургда ўзбекистонликлар ўлимига айбдор шахсни колонияга жўнатишди

Фарғона

Петербургда ёниб кетган ангар. Россия ФҲБ Санкт-Петербург бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати фотоси
Санкт-Петербург суди 2017 йили ангар ёниб кетиши оқибатида етти нафар ўзбекистонлик ёниб кетишига сабаб бўлган 32 ёшли ишбилармон аёл Юлия Забуновани уч йил қамоқ жазосини берди, деб хабар беради суд мажлисига таянган ҳолда «Фонтанка».

2017 йил 13 июль куни тунда Колпинск районида 3 минг квадрат метрни эгаллаган металл ангар ёниб кетади. Ёнғин ўчирилгандан кейин ангар ичида 10 квадрат метрли ёғочдан қурилган уйча қолдиқлари, унинг ичидаги саккизта кровать топилади. Бу ерда етти нафар ёниб кетган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилади. Улар ёнғин пайтида кўйиб кетганлар. Ҳалок бўлганларнинг иккитаси Петербургда регистрациясиз яшаган.

Ангарни йўлак тўсиқлари ва тротуар плиткаларини ишлаб чиқарадиган «Эверест» фирмаси ижарага олган бўлиб, уни Забунова бошқарган. Текширувлар Забунованинг 2017 йил 15 февралдан 13 июлга қадар норасмий равишда еттита ўзбекистонликни ишга олганини ва уларни ишлаб, яшашлари учун ангарга жойлаштирганини аниқлайди. Суд ишида иштирок этган иккинчи шахс бригадир Олег Фригин бўлиб, “Эверест” раҳбари уни мигрантлар устидан бошлиқ, ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахс қилиб тайинлайди. Лекин Забунова ёнғин пайти нималар қилиш кераклигини Фригинга тушунтириб бермайди. Фригинга нисбатан томонлар келишувига асосан жиноий иш тўхтатилган: у келтирилган зарарни қоплаган, ўзбекистонликлар тобутларини ватанга жўнатиш харажатларини ўз зиммасига олган, ҳалок бўлганлар оиласига 1,4 миллион руль тўлаган.

2018 йил 3 декабрь куни Санкт-Петербургнинг Колпинск район суди “Эверест” раҳбарини ёнғин хавфсизлиги талабларини бузгарликда айбдор (РФ Жиноят кодексининг 219 моддаси, 3 банди) деб топди ва уч йил қамоқ жазосини берди. Забунова ўз айбини тан олмаган, лекин “бироз маънавий жавобгар” эканини бўйнига олган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский